Дини, урф-одатлари, орзу-мақсадлари муштарак бўлган ўзбек-қорақалпоқ дўстлиги янада мустаҳкамланмоқда. Буни қорақалпоқ ёшларининг табиати сўлим Косонсой бағридаги болалар оромгоҳида дам олишлари ҳам исботлайди. Айни пайтда Қорақалпоғистон ўғил-қизларининг бир гуруҳи туманимиздаги "Соҳил" болалар оромгоҳида тантанали кутиб олинди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак ва Тўрткўл туманлари ёшларини 24 июль - 4 август кунлари Наманган вилоятига ташрифи ҳамда Косонсой туманидаги "Соҳил" болалар дам олиш оромгоҳида мазмунли ҳордиқ чиқаришлари юзасидан чора-тадбирлар режасига асосан 120 нафар Қорақалпоқ ёшлари тантанали равишда кутиб олинди.

Бу ерда туман раҳбарлари ва соҳа вакиллари жам бўлишди.

Оромгоҳда 14 кун мобайнида туман маданият бўлими томонидан тайёрланган турли кўнгилочар тадбирлар, эсда қоларли кечаларни ташкил этиш режалаштирилган. Бу албатта Қорақалпоқ ёшларининг мазмунли ҳордиқ чиқаришларини таъминлайди.