МДҲ давлатлари касаба уюшмалари Конфедерациясининг 30 йиллиги муносабати билан Москва шаҳрида ўтказилган халқаро йиғилишида Ҳамдўстлик Давлатларидаги бир гуруҳ касаба уюшма фаоллари тақдирландилар.
Шунингдек, Ўзбекистондан Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тармоқ тизимида узоқ йиллар меҳнат қилиб келаётган, ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатларини самарали ҳимоя қилишдаги хизматлари, ташаббускорлиги, олиб бораётган самарали фаолиятини эътироф этган ҳолда, Наманган вилоят Кенгашининг раиси Аббос Жамолиддинович Мамадалиев Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.