Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ва Авс­триянинг "AME International" компанияси директори жаноб Хайнц Мессинжер ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Австрия компанияси Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалини 9 млн. АҚШ долларилик тиббий жиҳозлар билан таъминлаш лойиҳасида иштирок этмоқда.

Шунингдек, Наманган вилоятида травматология маркази қуриш ва жиҳозлаш бўйича ҳам аниқ ишларга киришилди.

Бугунги учрашувда Наманган вилояти травматология марказининг концептуал ва функционал бош режаси тақдимоти ўтказилди. Австриялик ҳамкор ушбу режа келгуси 10-15 йилликни ҳисобга олган ҳолда тузилганини маълум қилди. Унда Амбулатория, Стационар, Диагностика ва даволаш хизматлари, Тиббий ёрдам хизматлари, Тиббий бўлмаган ёрдам хизматлари, Маъмурият каби бўлимлар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Авс­трия давлатида бўлиб, ишбилармонлар билан амалий учрашувлар ўтказган, шундан сўнг, "AME International" компанияси раҳбари Наманганга келиб, травматология маркази лойиҳаси бўйича амалий ишларга киришган эди.

Наманган вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати.