Наманган шаҳридаги "Шодиёна" тантаналар мажмуида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган тадбир ташкилланди. Унга вилоятимиздаги газета ва журналлар, телевидение ва радио ходимлари ҳамда блогерлар таклиф этилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов ва республика ихтисослаштирилган кар­дио­логия илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали директори Солижон Мўминовлар тадбир қатнашчиларини анъанавий касб байрами билан қутладилар. Тиббиёт соҳасида кечаётган изчил ислоҳотлар самараларини оммага етказишда ҳамкорликни янада кучайтиришга умид билдирдилар.

Меҳнат фахрийси Комилжон Файзиев, АОКА ҳудудий бошқармаси раҳбари Алибек Эргашев ва вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳоджон Мамадалиевлар ижод аҳлларига кўрсатилган юксак эътибор учун миннатдорчилик изҳор қилдилар.