Вилоятимизда ҳам 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланди. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши уюштирган тадбирда вилоятимиздаги газета ва журналлар, телевидение ва радио ходимлари ҳамда блогерлар иштирок этишди.
Маросимни Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали директори, тиббиёт фанлари номзоди Солижон Мўминов кириш сўзи билан очди. У юртимизда ошкоралик ва сўз эркинлигини таъминлашдаги журналист ва блогерларнинг роли беқиёс эканлигини таъкидлади. Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги изчил саъй-ҳаракатларни, тараққиёт сари интилаётган мамлакатимизда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларни тезкор ва ҳаққоний ёритишда заҳматкаш соҳа вакиллари фаоллиги эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Конституциявий комиссия аъзоси Икромхон Нажмиддинов конституциявий ислоҳотлар зарурияти, Асосий қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбирда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилояти Кенгашининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.