Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг юқори малакага эга мутахассислари тиббий кўрикни юксак масъулият билан амалга оширдилар. Болажонларнинг табиий ўсиб, ривожланиши жараёнларини, муолажалар самараларини обдон текширдилар.
Кўрик натижалари ўз вақтида таҳлил этилди. Таналарида касаллик аломатлари аниқланган болалар заруратига қараб, тиббий муассасаларда даволанишга тавсия қилинди.
Манзура ЭРГАШЕВА.