"Қон топшириш одамни юрак хасталиклардан сақлаб қолиши мумкин", бу Юкки Салонен бошчилигидаги Финляндиянинг Куопио университети олимларининг илмий тадқиқотлар натижасида асосидаги хулосадир. "Қон топшириш юрак касалликларининг пайдо бўлиш хавфини камайтирмоқда", дея таъкидлашмокда фин олимлари. Уларнинг фаолияти ҳақида маълумотлар АҚШнинг эпидемиология журналида эълон килинди.
Олимлар тўққиз йил давомида 2862 нафар ўрта ёшли эркаклар ўртасида юрак касалликлар ҳолатларини ўрганиб чиқишди. Шунда қуйидагилар аён бўлди: 153 та тадқиқот иштирокчиларидан икки йил давомида камида 1 марта қон олинган эди. Булар ўртасида ўткир миокард инфаркти ривожланиши фақат 1 донорда кузатилган (0,7 %). Шу вақт ўзида донор бўлмаган 2529 нафар кишилар ичида эса юқорида айтиб ўтилган ташхис 316 тасида аниқланди. Бундан ташқари, донорлар қон топширмаётган одамларга нисбатан ўзларини анча ёш ва соғлом ҳис этишларини олимлар алоҳида таъкидлашган. Математик моделлаш усули ёрдамида текширувлар шуни кўрсатдики, донорларда миокард инфаркти ривожланиш хавфи қон топширмаётган одамларга нисбатан 88 марта кам.
Доктор Салонен ва унинг ҳамкасбларининг айтишича, қон топшириш қон таркибида темир модда камайиши сабабли донорларни юрак хасталиклардан ҳимоя қилмоқда.
Канзасдаги тиббиёт маркази олимлари ҳам шундай ҳисоботни эълон қилдилар. Уларни таъкидлашича, донор-эркаклар ўртасида юрак касалликлари билан оғриш қон топширмаётган одамларга нисбатан 30 фоиз камаяди. Ўрта ёшли аёлларда ҳам юрак қон-томир хасталикларининг сони пасайиши айнан шу сабабдан келиб чиқади. Демак, қон топшириш инсон организми учун фойдали эканлиги исботланган.
Бундан ташқари, қон топширгани келганингизда, сиз сифатли диагностик текширувдан бепул ўтишингиз мумкин.
"Қон топшириш - ҳамжиҳатликдир. Донор бўлинг ва ҳаётни сақлаб қолинг!" шиори остида қон топширинг! Бу билан соғлиғингизни мустаҳкамланишига ва хаста қалбларнинг нурафшон ҳаётга интилишларига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.
Зокиржон ҲОЖИМИРЗАЕВ,
вилоят қон қуйиш маркази бош врачи.