"Оналар ва болалар соғлигини яхшилаш бўйича дастурларни бошқариш" ўқув курси тиббий-санитар дастурларини янада самаралироқ бошқаришда ушбу курсларнинг раҳбарларига фойдали бўлган зарур билим ва кўникмаларни беришга мўлжалланган. Кўпчилик соғлиқни сақлаш дастурлари раҳбарлари тиббиёт ёки ҳамширалик иши соҳаларида тайёргарликка эгалар, аммо дастурларни бошқариш масалаларини ҳеч қачон ўрганмаганлар. Одатда ушбу кўникмаларга улар ўзлари ўрганиб кетади деб ҳисобланади,бироқ бундай бўлмаслиги аксарият ҳолларда учрайди.
Оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш дастурларини режалаштиришни ҳамда бошқаришни яхшилаш-замон талабидир. Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш учун оддий ва самарали аралашувлар мавжуд эканлигига қарамасдан, ушбу аралашувлар кўп ҳолларда уларга муҳтож бўлганларга етиб бормайди. Яхши режалаштирилган ва самарали бошқариладиган дастурлар аралашувлар қамровини ошириш ва шу тариқа оналар ва болалар орасида ўлим ҳолларини қисқартириш ҳамда уларнинг соғлиги кўрсаткичларини умуман яхшилашга кўпроқ имкон яратади.
Мазкур ўқув курси, авваламбор, субмиллий даражадаги-ҳудудлардаги, вилоятлардаги ва туманлардаги оналар ва болалар соғлигини сақлаш дастурлари раҳбарлари учун мўлжалланган. Ушбу раҳбарлар олдида миллий даражадаги стратегик дастурларда ифодаланган оналар ва болалар соғлигини сақлаш соҳасидаги истиқболдаги қарашларни жойларда аниқ амаллар билан ҳаётга тадбиқ этиш вазифаси турибди.
Семинар худди ана шу вазифани бажаришни йўлга қўйишга ёрдамлашишга йўналтирилган эди.
Биринчи куни ўқув иштирокчилари ВССБ, ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг мурожаати билан таништирилди. Мутахассислар "ЖССТ нинг компьютерлаштирилган ўқув дастурини яратишни дастлабки шартлари ва дастурга кириш", Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарларини тайёрлаш дастурида "Оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш масалалари" ва "Компьютерлаштирилган ўқув дастурига кириш" мавзусида кўргазмали маърузалар қилишди.
Иккинчи куни дастурни режалаштириш ва амалиётга тадбиқ этиш масаласи устида фикрлар юритилди. Гуруҳ вакилларининг хулоса ва таклифлари тингланди.
Учинчи куни амалга оширилган жараённи бошқариш машғулоти олиб борилди.
Тўртинчи куни якуний хулосалар эшитилди.
- Тадбир ғоят самарали ва фойдали бўлди. Олинган сабоқлар Оналик ва болаликни муҳофаза қилишни такомиллаштириш, бевақт ўлимдек салбий ҳолатларни тобора камайтириш бўйича вилоятда янада фаол иш ташкиллашимизга катта ёрдам беради, - дейди мамнуният билан ВССБ бош педиатри Дилфуза Болтабоева.
Ўқув-семинарда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов иштирок этиб, якунловчи йиғилишда тадбир ташкилотчиларига наманганлик тиббиётчилар номидан миннатдорчилик билдирди.