Президентимиз жорий йилнинг 18 март куни тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда кўп тармоқли марказий поликлиникаларда болалар бўлимини очиш бўйича кўрсатма берган эдилар. Вилоятимизда бу борада муҳим қадамлар қўйилмоқда. Бинобарин, Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида болалар бўлими ташкил этилди.

Бўлимда кичик беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар яратиб қў­йилган. Яъни, 8 та тор соҳа мутахассислари иш олиб боришмоқда. Пидиатр, болалар жарроҳи, ЛОР, эндокринолог, офтальмолог, невропатолог, логопед, ўсмирлар врачи келажагимиз ворислари саломатлигини мустаҳкамлашга сафарбар этилган. Шунингдек, УТТ текшируви, массаж ҳамда 10 ўринли кундузги даволаниш шифохонаси фао­лият кўрсатмоқда. Эътиборли жиҳати, бу ерда ўсмир қизлар маслаҳатхонаси ҳам мавжуд. Унда ўсмирлик даври эмлаш тадбирлари ўтказиляпти.

Бўлимда 21 нафар тиббиёт ходими хизмат олиб боряпти. Шундан 10 нафари олий тоифали врачлардир. Бир кунда ўртача 200 нафарга яқин болажонлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг соғ­лиғи ҳолатига кўра тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда.