Кўп йиллик самарали хизматлари учун бир гуруҳ саломатлик посбонлари Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан вазирлик буйруғига мувофиқ, "Ўзбекисон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак-нишони билан тақдирландилар.

Улар орасида вилоятимиздан Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ўсмирлар врачи Ҳошимжон Алихонов ва 2-оила поликлиникаси врач-терапевти Ёқутхон Мамаджонова, Наманган шаҳридаги "Кармед файз" МЧЖ диагостика ва даволаш маркази раҳбари Акрамжон Каримов, Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Санобар Қодирова, вилоят перинатал маркази акушер-гинекологи Хаитхон Сураевалар бор.

Яқинда вилоят соғлиқни сақлаш бош­қармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов тақдирланганларнинг хонадонларига бориб, уларга вазирлик табриги, кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар топширди.