Фарғона шаҳрида 12 май - Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унга Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари тиббиёт муассасаларининг бир гуруҳ фаол ўрта тиббиёт ходимлари таклиф этилди. Маросимда Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев иштирок этиб, ҳамшираларни касб байрами билан самимий қутлади ва уларга масъулиятли ҳамда шарафли ишларида улкан муваффақият ва зафарлар тилади.
Тантана чоғида 38 нафар жонкуяр ва фидойи ўрта тиббиёт ходими вазирликнинг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мукофотланганлар сафида Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош фельдшери Абдулло Инамов, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамшираси Машҳура Обидова, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали ҳамшираси Муқаддас Пайзибоева, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиали мамология бўлими ҳамшираси Гавҳархон Умрзоқова, Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Наргиза Парпибоева, Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Муяссар Нуралиева, РШТЁИМ Наманган филиали ҳамшираси Маҳфуза Холиқова, Давлатобод туман 8-оила поликлиникаси ҳамшираси Мунаввар Сирожиддинова, Норин туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамшираси Дурдона Шералиева, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамшираси Сурайё Абдуллажонова, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамшираси Гулчеҳра Мамадалиева, вилоят асаб-руҳий касалликлар шифохонаси фельдшери Шерзод Ҳолиқов ҳам бор.
Мукофот муборак, соҳа фидойилари!