Тўрақўрғон тиббиёт бирлашмаси томонидан меҳнат фахрийлари ва пенсионерларга Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам дас­турхони ёзилди. Уларни ТТБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Адҳамжон Жўраев қутлуғ айём билан табриклаб, эзгу тилаклар изҳор қилди.

Юзга яқин ёши улуғ врач ва ўрта тиббиёт ходимлари ҳамда ишчи-хизматчилар бир-бирлари билан дийдорлашиб, юксак эҳтиром учун миннатдорлик кайфиятини туюшди.

- Сийланган жойида азиздир инсон деганларидек кўнгилларимиз тоғдек кўтарилди, - деди саксон ёшни қоралаган "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган врач" фахрий унвони соҳиби Аҳмаджон ҳожи ота Худойназаров. - Инсон қадри улуғланаётган юртда яшаётганимизга минг­дан-минг шукроналар айтамиз.