Косонсой туманида "Бошқарув органлари, фавқулодда вазиятлар давлат тизими ҳудудий, қуйи тизимлари куч ва воситаларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари" мавзусидаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.
Режага мувофиқ асосий эътибор табиий турдаги фавқулодда ҳолатлар (зилзила) натижасида кўп сонли жароҳатланганларнинг оммавий келиб тушиши ҳолларида биринчи тиббий ёрдам отрядлари ва шошилинч тиббий ёрдам бригадаларининг иш фаолиятини йўлга қўйишга қаратилди.
Тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳидаги жараёнларда туманлар ҳокимининг йиғма механизациялашган отряди саф кўриги ва туман тиббиёт бирлашмаси негизидаги биринчи тиббий ёрдам хизматларининг дала шароитидаги шифохонаси фаолияти кузатилди.
Биринчи тиббий ёрдам отрядлари ҳамда шошилинч тиббий ёрдам бригадалари шахсий таркиблари томонидан машғулотга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга талабчанлик билан ёндошилди.
Тадбирга Косонсой тумани тиббиёт бирлашмасининг 300 нафар тиббиёт ходимлари, шунингдек, 12 та махсус транспорт воситалари сафарбар этилди.
Раҳматулло СОБИРОВ,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
2-махсус бўлим бошлиғи.