"Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" тамойили асосида аҳоли саломатлигини сақлаш юртимизда устувор вазифалардан бирига айланди.
Чортоқ туманининг 8 та олис ва чекка ҳудудида контейнер усулида тиббий пунктлар ташкил этилмоқда.
Соҳибкор, Кесканёр, Деҳқонобод, Бодомзор, Тўриқ, Зангобод, Гулдиров маҳаллаларида ана шундай ихчам ва беморларга энг зарур тиббий хизматлар кўрсатилиши учун барча шароитлар яратилган контейнерлар ўрнатилди. Уларнинг дастлабкиси бугун Тўриқ маҳалласида фойдаланишга топширилди.
Маҳалла аҳолиси авваллари тиббий хизмат учун қўшни Зангобод МФЙ ёки узоқ масофага юриб бошқа ҳудудларга боришига тўғри келар эди. Тиббий хизмат кўрсатувчи контейнер аҳолига қулайлик яратиши баробарида узоғини яқин қилади.
Худди шундай тиббиёт маскани Давлатобод туманидаги Елихон маҳалласида ҳам фаолият кўрсата бошлади.