Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг мажлислар залида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Маънавият ва маърифат Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унга тизимдаги тиббиёт муассасалари маънавият тарғиботчилари таклиф этилди. Йиғилишни ВССБ Маънавият ва маърифат Кенгаши масъул котиби Абдулла Ғозиев олиб борди.

Йиғилишда соғлиқни сақлаш муассасаларида маънавий-маърифий ишларни янада жонлантириш юзасидан фикрлашиб олинди. Тиббиёт ходимлари маънавиятини юксалтириш учун зарур чоралар кўриш, айниқса амалга оширилаётган маърифий тадбирлар самарадорлигини ва "Маънавият соатлари" таъсирчанлигини ошириш бўйича зарур топшириқлар берилди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувида таъкидланган вазифаларни изчил амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

"Тиббиёт ва замон" журнали муҳарири Манзура Эргашева, Тўрақўр­ғон, Янгиқўрғон ва Уйчи туманлари тиббиёт бирлашмалари маънавиятчилари Абдусаттор Тўйчибоев, Мирзаолим Парпиев, Аҳмаджон Юсуповлар фаолиятни такомиллаштириш бў­йича таклиф ва мулоҳазаларини баён этдилар.