Пойтахтимиздан ташриф буюрган таниқли шифокор ва мутахассислар вилоятимиз аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишди.
Жумладан, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази вакиллари нафақат юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказишяпти, балки маҳаллаларга бориб, дардман инсонларни соғломлаштириш чораларини кўришяти.
Суратда: марказ директори ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Файзулло Умаров Уйчи тумани Ўнҳаят қишлоғида яшовчи ногиронлиги бўлган Орифжон Шаҳзодбековни безовта қилаётган хасталикни даволаш юзасидан маслаҳат бермоқда.