Наманган шаҳридаги "Афсоналар водийси" тематик боғида вилоят соғ­лиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов, Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одиловалар бошчилигида   "7 апрель - Бутунжаҳон саломатлик куни"га  бағишланган  "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам!" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Саломатлик тадбирда соғлом овқатланиш ярмаркалари, саломатлик майдончалари, "Биз тамакисиз ҳудудни танлаймиз" ҳамда "Шахсий гигиена" стан­циялари ташкил этилиб, унда вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларидан 300 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари ва 200 нафардан зиёд аҳоли вакиллари иштирок этди.