Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5 мартдаги "8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига кўра мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, хусусан, мўътабар аёл зотига ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, шунингдек, ўзининг самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган хотин-қизлардан бир гуруҳига давлат мукофотлари берилди.
Жумладан,"Соғлом турмуш" медали билан тақдирланганлар орасида Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлими катта ҳамшираси Гулчеҳра Исматуллаевна Аҳмадалиева ҳам бор.