"Мингбулоқ" газетаси таҳририяти, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳамда Қизил Ярим ой жамияти 2-вилоят сил касалликлари шифохонаси даволанувчилари ўртасида "Соғлом турмуш тарзи - бахтли яшамоқ фарзи" мавзуида энг яхши мақолалар танлови ўтказишни эълон қилди.

Танлов ғолиблари 24 март - Бутунжаҳон силга қарши кураш куни муносабати билан шифохонада ўтказиладиган тадбир куни таъсисчилар томонидан тантанали равишда тақдирланадилар.

Яқинда шифохонада беморларга танловдан кўзда тутилган мақсад ва унинг шартлари ҳақида тушунтирилди. Туман аҳолиси ўртасида олиб борилаётган соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича ахборот берилди.

Беморларни қизиқтирган саволларга газета муҳаррири Қ. Акбаров, шифохона бош врачи С. Шоматов жавоб қайтардилар.