Маълумки, шу йил 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Бекзод Мусаев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали катта мажлислар залида вилоят тиббиёти фаоллари ва аҳоли вакиллари билан мулоқот қилган эди.
Ўша учрашувда Янгиқўрғон туманидаги 58-сонли оилавий поликлиника шифокори Мамасодиқ Исақовнинг фаолиятидан аҳоли ғоят миннатдор эканлиги билдирилган. Вазирлик томонидан қишлоқ врачини муносиб рағбатлантириш мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтилганди.
Туманга ташриф буюрган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов оилавий шифокор Мамасодиқ Исақовга "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишонини тантанали равишда топширди. Ёш ва изланувчан шифокорни ушбу мукофот билан муборакбод этамиз.
ВССБ Ахборот хизмати.