Маълумки, тиббиёт муассасаларида олиб борилаётган ўрганишлар давомида ижро интизомига риоя этилиши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бир қатор камчиликлар аниқланмоқда.
Келгусида бундай салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, иш юритиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни янада яхшилаш мақсадида РШТЁИМ Наманган филиали мажлислар залида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ССВ тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш вилоят бўлими билан ҳамкорликда амалий семинар ўтказди. Унга Наманган шаҳар ва барча туман тиббиёт бирлашмалари иш юритувчи ходимлари таклиф этилди.
Тадбирда бошқарма девонхонаси мудири Шерзоджон Ҳолиқов, бошқарма ҳуқуқшуноси Маъмуржон Эргашев, вазирлик Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш вилоят бўлими ходими Собиржон Насвалиевлар тегишли қонунчилик асосида тиббиёт муассасаларида иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомини йўлга қўйишга оид мавзуларда маърузалар билан чиқдилар. Мазкур фаолиятни ташкил этиш тартибларини амалий тарзда кўрсатиб бердилар.
Семинарда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Алиёр Нуралиев иштирок этди.