ФАОЛ ҲАМШИРА
Малоҳат Аҳмедова салкам ўттиз йилдан буён аҳоли саломатлигини сақлаш борасида сидқидилдан хизмат қилмоқда. Айни кунларда унинг юмуши бир неча баробар ортган. Ҳамқишлоқларини коронавирусга қарши эмлашда жонбозлик кўрсатмоқда. Шу кунгача Карнондаги 43-оила поликлиникасида 22 минг 500дан зиёд вакцина қўлланилди.
Суратда: Эмлаш ҳамшираси Малоҳат Аҳмедова мактаб ўқувчиси Гулнора Умаржоновага вакцинациялашнинг аҳамияти ҳақида тушунча бермоқда.
ҲАМЖИҲАТ ЖАМОА
Вилоятимизнинг энг олис қишлоғи-Қорақўрғонда жойлашган Эътиборхон Шаропова раҳбарлигидаги оилавий шифокорлик пункти жамоаси аҳолига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун астойдил интилмоқда. Бунинг учун бирламчи бўғин имониятларидан самарали фойдаланиляпти. 5 минг нафарга яқин чегара ҳудудида яшовчиларнинг тиббий маданиятини юксалтиришга устувор аҳамият қаратилмоқда.
Суратда: Эътибор Шаропова (чапдан иккинчи) патронаж ҳамширалари Рисқиниса Нормонова, Бувинисо Қўлдошева, Шоҳсанам Жалоловаларга хонадонбай ишлаш юзасидан маслаҳат бермоқда.