Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдуразақов Озарбайжон Жарроҳлик илмий марказининг жигар, ўт пуфаги йўллари ва ошқозон ости бези жарроҳлиги бўлимининг катта илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори, профессор Гурбанхан Муслимовни қабул қилди.

Гурбанхан Муслимов вилоятимизда мураккаб жарроҳлик амалиётини бажариб кўрсатди.

Шунингдек, ушбу йўналишда Наманган давлат университетида профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар билан мастер-класслар ташкил этди.

- Наманганда жарроҳлик амалиёти ўтказдик. Муҳтарам Президент томонидан ҳудудларда ҳам бу каби лапароскопик жарроҳлик сингари махсус амалиётлар учун шароит яратилиши халқингизнинг бахтидир, - дейди озарбайжонлик профессор.

Учрашувда Тренинг маркази, мультидисциплинар марказ ташкил этиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Илмий-тадқиқот соҳасидаги муҳим ҳамкорлик учун, шунингдек, университетда келгусида юқори салоҳиятли тиббиёт кадрлари тайёрланишида ўз тажрибаси билан амалий ёрдам кўрсатиши инобатга олиниб, Наманган давлат университети Кенгашининг қарорига кўра, тиббиёт фанлари доктори Муслимов Гурбанхан Фатали ўғлига "Наманган давлат университетининг фахрий профессори" унвони берилди. Бунинг учун меҳмон ўз миннатдорчилигини билдирди ва Наманганда тиббиёт илмини ривожлантиришда масъулиятли эканини таъкидлади.

Қабулда озарбайжонлик таниқли олимнинг ҳамкори - "АНАМEД" тиббий диагоностика маркази раҳбари, сенатор Носирбек Абдуллахонов ҳам иштирок этди.

Вилоят ҳокимилиги

Ахборот хизмати.