Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан мамлакатимиз аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, жумладан, соғлом овқатланиш тарғиботига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олиб борилаётган кенг қамровли тадбирлар натижасида юртдошларимиз орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларига амал қилувчилар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Ўзбекиcтон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти томонидан татбиқ этилаётган "Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий мада­ниятни оширишнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш" мавзусидаги илмий ло­йиҳа ҳам айнан шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Республикада мазкур лойиҳа учун танлаб олинган саккизта маҳалла қаторида вилоятимиздан Наманган шаҳридаги "Фурқат" ва Чортоқ туманидаги "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳам бор. Айни пайтда мазкур лойиҳада белгиланган вазифалар ижросига изчил киришилди. Ҳар иккала МФЙ раислари С. Холбоева ва М. Акбаровалар олиб борилаётган хайрли ишларга бош-қош бўлишмоқда. Бинобарин, ҳозир 500 нафардан жами 1000 нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аёллар рўйхати шакллантирилди. Аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг хавф омиллари тарқалганлик даражасини ўрганиш жараёнлари давом этмоқда.

Дилмурод ҚОДИРОВ,

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш

ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази вилоят бўлими раҳбари.