Вилоятимизда ана шу шиор остида навбатдаги ижтимоий акция бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 28 июлдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5199-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган мазкур тиббий тадбир 25 декабргача давом этади.
Республика ва вилоят тиббиёт муассасаларининг етук ҳамда малакали мутахассислари ҳудудларда фаолият олиб боришади. Олимлар, соҳанинг етакчи бош мутахассислари шаҳар ва туманларга чиқишади. Улар маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда беморлар ҳузурида бўлиб, юқори технологик тиббий ёрдамга муҳтож аҳоли қатлами рўйхатини шакллантириш билан шуғулланадилар.
Акция якунида ана шу рўйхат асосида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари йўналишлари ва ҳажми аниқланади. Юқори технологик тиббий хизматлар ВКТТМ, ВБКТТМ, РШТЁИМ, РИО ва РИАТМ ҳамда РИКИАТМ Наманган филиалларида кўрсатилиши кўзда тутилган.
Абдулла ҒОЗИЕВ.