Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан "9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни"га бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги режасига мувофиқ 22 ноябрь - 2 декабрь кунлари вазирлик ва идоралар, ҳудудий бошқарув органлари ва бошқа давлат муассасаларида "Коррупция ривожланишимизга тўсиқ" мавзусидаги тадбирлар ташкилланиши белгиланган эди.
Мазкур ўн кунлик доирасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан давра суҳбати уюштирилди. Унга бошқарма тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ва бошқарма бош мутахассислари таклиф этилди.
Давра суҳбатини вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов олиб борди. Анжуманда вилоят адлия бошқармаси вакиллари иштирок этиб, ҳуқуқий мавзудаги маърузалар билан чиқдилар.
Вилоят адлия бошқармаси бўлим мудири Беҳзоджон Саримсоқов слайдлар воситасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги "Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6257-сонли Фармони мазмун-моҳияти бўйича иштирокчиларга тушунтириш берди.
Ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, шу жумладан коррупцияга қарши курашни янада кучайтириш масалаларига доир давра суҳбати барчада катта қизиқиш уйғотди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга ҳуқуқшунослардан батафсил жавоблар олинди.
Маъмуржон ЭРГАШЕВ,
ВССБ ҳуқуқшуноси.