Туман ҳокимлигида кечган кенгайтирилган йиғилишда мониторинг якунлари ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш масалалари кўриб чиқилди. Уни туман ҳокими Абдулҳофиз Абдукаримов кириш сўзи билан очди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Дилшод Ҳошимов соғлиқни сақлаш тизимида кечаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар хусусида маъруза қилди.
Бошқарма бош педиатри Дилфуза Болтабоеванинг таҳлилий маърузаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014 - 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги қарори ижросига бағишланди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси, айрим қишлоқ врачлик пунктларида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан фикрлашиб олинди. Мутасаддилардан масъулият талаб этилди.
Йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов фаолиятни янада кучайтириш билан боғлиқ вазифаларга эътиборни қаратди.