Президентимизнинг "Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, соғ­лиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг жорий этиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, айниқса, коронавирус пандемияси шароитида профессионал бурчини сидқидилдан адо этиб келаётгани, чуқур билим ва юқори малакага эга мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун давлат мукофотига сазовор бўлганлар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

I даражали "Саломатлик" ордени билан

Абдураҳимов Шамшиддин Комилович - Поп туманидаги "Мададим Сино" хусусий неврология шифохонаси раҳбари.

"Соғлом турмуш" медали билан

Қаюмова Дилбархон Ғафаровна - Уйчи туманидаги "Ахси" оилавий шифокорлик пункти мудири.

"Шуҳрат" медали билан

Ахунжанова Саида Садикалиевна - Мингбулоқ туманидаги "Дўмса" оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси.