Касб байрамини вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси жамоаси ҳам соҳада муносиб натижалар билан кутиб олди. Бу ҳақда бошқарма бошлиғи Маҳаммадсоли ТЎРАБЕКОВ жамоатчи мухбиримиз Равшанбек МИРЗАОЛИМОВга қуйидагиларни сўзлаб берди.

- Республика санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вилоят бошқармаси, битта шаҳар ва 12 та туман бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2020 йил 27 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш борасида кенг кўламда ишларни амалга оширди. Миллий эмлаш календари асосида 13 турдаги юқумли касалликларга карши профилактик эмлаш тадбирлари белгиланган муддатда олиб борилмокда.

Кейинги уч йилда битта вилоят, ўн битта туман вакциналар омбори қурилди. Жорий йилнинг январь ойида вакциналарни ташиш жараёнида "совуқлик занжири" қоидаларига амал қилиш мақсадида СЭО ва ЖСХБ шаҳар ва туман бўлимларига ва даволаш профилактика муассасаларига ЮНИСЕФ томонидан ажратилган турли ҳажмдаги термосумкалар қатьий тақсимот асосида тарқатилди. Республика миллий омборидан эмлаш вакциналарини вилоятга олиб келиш ва туманларга етказиб бериш учун бир дона махсус рефрижираторли, Хитойда ишлаб чиқарилган 12 та замонавий "Чанган" ва бита енгил автотранспорт воситалари ажратилди. Эмлаш пунктларини доимий электр энергияси билан таъминланишини йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий ҳокимият билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилди.

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб кенг кўламда эмлаш ишлари амалга оширилмоқда. Вилоятда 238 та эмлаш пункти, 54 та ҳаракатдаги бригада фаолияти йўлга қўйилди. Эмлашдан сўнг ножўя реакциялар кузатиладиган бўлса, уларга тиббий ёрдам кўрсатувчи шифохоналар ва реаниматолог врачлар рўйхати жорий этилди.

Вилоятда кунига 4500-5000 та лаборатория таҳлили ўтказиш имкониятига эга 8 та ПЦР аппаратлари мунтазам ишлаб турибди.

Вазирликнинг 2021 йил 17 августдаги "Республикада COVID-19 пандемияси даврида грипп ва ўткир респиратор инфекциялар бў­йича 2021-2022 йиллар мавсумида аҳоли ўртасида эпидемик барқарорликни таъминлаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги буйруғи ижросини таъминлаш борасида ҳам муайян ишлар қилинмоқда.

Аҳоли ўртасида ўта хавфли юқумли касалликлар - бруцеллёз, куйдирги, ККГИ, вабо, коронавирус касалликлари олдини олиш бўйича ҳам кенг камровли санитария тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Вилоятда безгак, канали қайталама терлама ва лейшманиоз касаллиги бўйича энтомологик ҳолат кескинлашувига йўл қўймаслик учун жиддий ишлар қилинмоқда.

Аҳолининг гижжа касаллиги билан касалланиш даражасини аниклаш максадида стационар, амбулатор беморлар, мактаб ўқувчилари, мактабгача тарбия ташкилотларидаги болалар, озиқ-овқат корхоналарида ишловчи ходимлар, чорвадорлар ва гижжа касаллиги ўчоқларида мулоқотда бўлган кишилар лаборатория йўли билан текширилди.

Шунингдек, апрель ойида 2-10 ёшдаги болаларга ҳамда 15 ёшгача бўлган мактаб ўқувчиларига "Альбендозол" 400 мг, "Мебендазол" 500 мг дори воситасини тарқатиш орқали оммавий дегельминтизациянинг 1-тури ўтказилди.

Эришилаётган бу каби ижобий натижаларда касб байрамларини кўтаринки кайфиятда кутиб олаётган бошқарма ва унинг туман бўлимлари жамоасининг, айниқса, соҳамизнинг Мадаминжон Тоҳиров, Шоҳистахон Абдуллаева, Юсуфҳожи Ҳожиев, Мирзадавлат Йўлдошев, Абдумутал Нишонов, Абдулложон Матвалиев, Сайёрахон Хўжаназарова каби фидойи мутахассис ва ишчи-ходимларининг ҳиссаси катта бўлаётир.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, мамлакатимизда тиббиёт соҳасига қаратилаётган катта эътибор ва яратиб берилаётган шароитлар бугун ўз мевасини бераётир. Буни яқинда Олий Мажлис Сенатининг янги биносида бўлиб ўтган Ўзбекистоннинг сайланган Президенти инаугурацияси маросимида Шавкат Мирзиёев томонидан айтилган ушбу сўзлар ҳам мисол бўла олади. "Тараққиёт стратегиямизда халқимиз саломатлигини таъминлаш бундан буён ҳам бош вазифа бўлиб қолади.