Yuqori qon bosimining xavfli alomatlari

ССВ Матбуот хизматининг қон босими пасайиши бўйича саволларига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Ҳамидулла ТОШПЎЛАТОВ жавоб берди.

- Гипотонияга чалинган бемор қандай тиббий текширувлардан ўтади?

- Бу шифокор кўригидан сўнг маълум бўлади. Одатда бемор умумий қон ва сийдик анализлари, электролитлар учун қон топширади. Шунингдек, юрак ритмининг бузилиши ва миокард инфарктини истисно қилиш учун ЭКГ текшируви, буйрак усти бези фаолиятини кузатиш учун кортизол гормони даражасини аниқлаш, кўкрак рентгенограммаси ва қорин бўшлиғининг ультратовуш текширувини ўтказиш лозим.

Айрим ёшларда гипотония вегетатив қон-томир дисто­ния­си белгиси ҳисобланади. Бундай ҳолатда уларга жисмоний фаолият ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиши тавсия этилади.

- Қон босимини дори воситаларисиз кўтариш мумкинми?

- Албатта. Бироқ гипотония белгилари кузатилганда, энг аввало, шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда бирон бир яширин кечаётган жиддий касалликни ўтказиб юбориш мумкин.

Шунингдек, гипотониклар ҳар куни бошқаларга нисбатан 2-3 стакан кўпроқ сув ичишга одатланишлари керак. Спорт билан шуғулланиш ҳам қон босими пасайишининг олдини олишга катта ёрдам беради. Бунинг учун пиёда сайр қилиш, сузиш, серҳаракат ўйин­лар билан машғул бўлиш лозим. Бу эса организмда қон айланишини яхшилаб, тана аъзоларининг бир маромда ишлашини таъминлайди.

Қулоқларнинг оғриқли нуқтаси қўл ва оёқлардаги бармоқлар учини уқалаш ҳам тана аъзолари фаолиятига ижобий таъсир этади.

Бундан ташқари, ушбу касалликка чалинган инсонлар таомномасида минерал моддалар ва В, С, Р витаминлари етарли миқдорда бўлиши керак. Айниқса, гипотонияда сули ёрмаси ва гречихадан тайёрланган бўтқалар жуда фойдали. Лекин хамир ва ёғли овқатларни камроқ истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

Шу билан бирга, уй шароитида шўр балиқ, зираворлар билан ишлов берилган гуруч истеъмол қилиш, кофе ичиш (қачонки уни кам истеъмол қиладиган инсонлар ичганда) қон босимини оширади. Бироқ шўр маҳсулотлар билангина қон босимини кўтариш тўғри эмас. Боиси натрий юрак етишмовчилиги (айниқса, ёши катта инсонларда) ва бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати.