Ойлик доирасидаги тар­ғибот-ташвиқот ишлари Наманган Давлат университети, муҳандислик-педагогика, муҳандислик-иқтисодиёт инс­титутлари, саноат, санъат, юридик коллежлари, умумий ўрта таълим мактаблари ва маҳалла фуқаролар йиғинларида юқори савияда ташкилланди. Тадбирда РС ва ТСИ вилоят филиали мутахассислари И. Мусаева, З. Шоқаламов, И. Акрамов, М. Дадабоева, О. Раҳимов, Р. Абдувалиева, Д. Маматхонова, И. Мирзаев ҳамда вилоят ДСЭНМ бош врач ўринбосари А. Қодиров бўлим мудири И.Қозоқов, врачлар А. Исматов, Д. Қосимов, В. Мамажоновлар юқумли касалликларнинг зарарли оқибатлари, уларнинг олдини олиш бўйича кўриладиган чоралар хақида маърузалар қилдилар. Видеоролик намойиш этилди, буклетлар тарқ­атилди, саволларга жавоблар қайтарилди.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ,

РСваТСИ вилоят филиалининг ОАВ бўлими адабий муҳаррири.