Жорий йил 28-30 октябрь кунлари Наманган шаҳрида "Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва қуйи тизимлари куч ҳамда воситаларининг табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари" мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.
Ўқув машқи уч босқичда олиб борилди. Дастлаб "Шаҳар раҳбар органлари, ФВДқТ хизматлари, ташкилот, корхона ва муассасаларни "Юқори тайёргарлик" режимига ўтказиш" жараёни кузатилди. Сўнгра "Бошқарув органларининг ва ФВДқТ қуйи тизими хизматларини "Фавқулодда вазият режими"га ўтказиш. Зилзила ва унинг иккиламчи оқибатларини бартараф этишга қаратилган тадбирларининг бажарилиши" билан боғлиқ амалий ҳаракатлар ўрганилди. Якуний босқичда эса "Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб бориш. Ўзаро ҳамкорлик ва ҳар томонлама таъминотни йўлга қўйиш" ҳолати кўздан кечирилди.
Наманган шаҳрида жойлашган "Автомобиль йўлларидан фойдаланиш" УКда, "Водий газ таъминоти"АЖ шаҳар филиалида, "Laktales Agro" МЧЖда, "Наманган-Дон" АЖда, "Дўстлик" бозорида, Наманган шаҳар электр тармоқлари УКда, СЭОМ ва ЖС бўлимида, шаҳар тиббиёт бирлашмасида, "Coca-Cola ichimligi Uzbekiston, LTD" МЧЖ Наманган филиалида, Наманган Газ СЕРВИС МЧЖ АГТШда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 650-сон қарорига асосан Даштобод МФЙда "Маҳалла фуқаро муҳофазаси" кучларининг фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи ёки содир бўлганда ФВДқТ таркибидаги ҳаракатлари" мавзусида тактик-махсус ўқув машқлари, 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Фуқаро муҳофазаси куни" тадбирлари ташкил этилди.
Шунингдек, шаҳар ФВДТни ҳудудий қуйи тизимига кирувчи идора ва ташкилотларга шартли равишда табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар бўйича хабарлар бериб, содир бўлган талофатни бартараф этишда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари юзасидан тезкор ахборот ва ҳисоботлар олинди.
- Ўқув машқи тадбирларда тез тиббий ёрдамни тўғри ташкил қилиш ва тезкор ҳаракатланиш борасида оқ халатли қутқарувчилар ўз вазифаларини сидқидилдан бажариб, жабрланганларга малакали тиббий хизмат кўрсатдилар, - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси 2-махсус бўлими бошлиғи Раҳматулло Собиров.
Тадбирда белгиланган мақсадларга эришилди. Бинобарин, бошқарув органлари, ҳудудий ФВДТ қуйи тизими хизматлари бошлиқлари авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришда кўникмалар ҳосил қилдилар, зарурий бошқарув ҳужжатларни ишлаб чиқишга оид тажрибаларини бойитдилар.