Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 сентабрдаги "Кам учрайдиган ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган беморларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4440-сонли қарори ижроси доирасида Республика ихтисослаштирилган дермотовенерология ва косметология илмий-амалий маркази Наманган вилояти филиалига навбатдаги дори-дармон воситалари, боғлов материаллари ва озиқ-овқат тортиқ қилинди.

Маълумки, "Капалак" болалар фонди томонидан кам учрайдиган тери касаллиги - Буллёз эпидермолиз ва ихтиоз билан оғриган беморлар мунтазам равишда боғлов материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиб борилади. Буллёз эпидермолиз - кам учрайдиган генетик тери касаллиги бўлиб, бундай беморларнинг териси ўта нозик бўлганлиги сабабли улар мунтазам парваришга ва доимий равишда боғлов материалларидан фойдалишга муҳтожлик сезишади. Навбатдаги кўмак воситалари ҳам ўз эгаларига тезкор равишда тўлиқ етказилди. Узлуксиз таъминот ва моддий кўмакдан беморлар ҳамда уларнинг яқинлари жуда хурсанд бўлишмоқда.

Дилмурод АБДУРАҲИМОВ.