Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши видео конфренц-алоқа тарзида бўлиб ўтди.
Йиғилишни бошқарма бошлиғи Абдулҳоди Иминов олиб борди. Кун тартибидаги биринчи масала - "2021 йилги Инвестиция дастури доирасида халқаро молия иститутлари маблағлари, тиббиёт тизимига тўғридан-тўғри чел эл инвестицияларини ва грант маблағларини жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида" бошқарма бош мутахассиси Ойбек Абудухалилов маъруза қилди.
Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижроси юзасидан бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Алиёр Нуралиевнинг маърузаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Чуст, Тўрақўрғон, Норин, Уйчи туманлари тиббиёт бирлашмалари ва бошқа даволаш-профилактика муассасалари мутасаддиларидан масъулият талаб этилди.
Вилоятда 2021 йил 9 ойи давомида ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи Аъзамжон Раҳимовнинг маърузасида ҳам ғоят долзарб вазифаларга эътибор қаратилди.
Даволаш-профилактика муассасаларида мавсумий (ЎРИ, грипп) касалликларини даволаш ва олдини олиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамият саломатлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Акрамжон Тожибоев маъруза қилди.
Тиббиёт ҳайъати йиғилишида ваколат доирасидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.