Шу йилнинг 28 сентябридан Ўзбекис­тон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан ҳамда ота-оналар ва васийларининг розилигига кўра, юртимизда ихтиё­рий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

14 октябрь ҳолатига вилоятимизда 21837 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Вилоятимизда болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни юқори суръатларда олиб борилаётгани аҳамиятли.

ВССБ ахборот хизмати.