Жорий йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон Соғ­лиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Меҳнат инспекцияси томонидан Наманган ВССБга қарашли ихтисослаштирилган автокорхонада Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш бўйича ўрганиш ва ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда автокорхона маъмурияти ҳодимлари, муҳандислар ва ҳайдовчилар иштирок этдилар.

Автокорхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш бўйича 9 ойлик фаолияти ва ходимлар билан содир бўлган бахтсиз ҳодисалар сабаблари таҳлил қилинди.

Семинар иштирокчилари саволларига мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.

Аббосхон МАМАДАЛИЕВ.