Семинар кун тартибидаги асосий масалалар - Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли бўлимлар ва ҚВПларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 4 июндаги 238-сонли буйруғи талабларини бажарилиши ҳамда Гулшан ҚВПда олиб борилаётган ишлар ҳақида, шунингдек, Давлат дастурларининг бажарилиши ҳамда ҳисоботларини юритиш тартиби тўғрисида РС ва ТСИ вилоят филиали директори ўринбосари А. Абдуфаттаев маъруза қилди. Шундан сўнг нотиқ ҳисоботлар юритиш тартибидаги айрим ўзгариш ва янгиликларни шарҳлади.
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Л. Аҳмедова оилада тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзи тамойилларига риоя қилишнинг аҳамияти ҳақида фикр юритди.
Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали директори У. Ботиров сўзга чиқиб, аҳоли ўртасида кўргазмали ахборот воситаларидан кенг фойдаланилган ҳолда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш муҳимлигига алоҳида урғу берди.
Рустамали МАМАДАЛИЕВ.