Вилоятимизда тиббиёт соҳаси моддий-техник имкониятларини ривожлантиришга алоҳида этибор қаратилмоқда. Бинобарин, Мустақилликнинг шонли ўттиз йиллиги нишонланаётган кунларда янги қурилган ва реконструкциядан чиқарилган қатор тиббиёт масканларининг тақдимотлари ўтказилди. Жумладан, Давлатободда 265 ўринга мўлжалланган шифохона биноси фойдаланишга топширилди.
Қурилиш-таъмирлаш ишларига 23 миллиард сўм бюджет маблағи сарфланди. 4 қаватли бино янги қурилди, даволаш бўлими биноси қайтадан реконструкция қилинди. Барча бўлимлар керакли қаттиқ, юмшоқ жиҳозлар билан таъминланди.
Тақдимот маросимида вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкат Aбдураззоқов иштирок этди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.