Чортоқ туманининг чегараолди ҳудудида жойлашган Созсой қишлоғида татанали маросим ўтказилди. Ҳудуддаги ёпилиб кетган собиқ "Созсой" қишлоқ врачлик пункти биноси маҳаллий бюджетдан сарфланган 1 миллиард 82 миллион сўм маблағ ҳисобига мукаммал таъмирдан чиқарилди. Янги очилган оила шифокорлик пункти улуғ айём арафасида фаолиятини бошлади. Барча қулайликларга эга ушбу тиббиёт муассасаси 3500 нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.