Норин туманида "Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва қуйи тизимлари куч ва воситаларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фав­қулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Раҳбарлар таркиби, бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва қуйи тизимлари куч ва воситаларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича тадбирларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва самарали амалга ошириш бўйича билим ва кўникмаларини ҳосил қилиш, ФВДқТ ҳудудий қуйи тизимларнинг раҳбар органлари ва тегишли хизматлари ўртасида ҳамкорлигини такомиллаштириш ва табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича масъул хизматларнинг соҳавий тайёргарлигини ошириш ўқув машқининг асосий мақсади эди.

Машқ икки қисмда ўтказилди. Тадбирнинг назарий қисмида табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича мутахассислар томонидан маърузалар қилинди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Амалий қисм эса уч босқичда ташкилланди. Дастлабки босқичда "Шодлик" марказий ўйингоҳида туман йиғма механизация ишлари жамоаси, "Кўчма озиқ-ов­қат ва савдо пункти", шунингдек, доимий тайёргарликдаги хизматлар куч ва воситаларининг кўргазмали саф кўриги ва туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш отря­дини (ОПМ) ёйилиши кўрилди.

Кейинги босқичдаги махсус-тактик ўқув машқида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли "Сирмоқ" оилавий поликлиникасида содир бўлган шартли зилзила талофатларини бартараф этиш, ёнғинни ўчириш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва эвакуация қилишда объект тузилмалари ва ФВДқТ хизматларининг тезкор ҳаракатлари кузатилди.

Тадбир якунида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси махсус бўлими ва Норин тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбарларининг фавқулодда вазиятлар бўйича тайёргарлиги юқори баҳоланиб, улар вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Норин тумани ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва Ташаккурномаси билан такдирланди.

Абдулла ҒОЗИЕВ.