Dunyo

Қалбда фахру ифтихор билан мамлакатимиз Истиқлолининг шонли ўттиз йиллигини нишонладик. Энг улуғ, анг азиз байрам менинг ҳаётимда ҳам ўчмас из қолдирди. Ҳурриятнинг қутлуғ санаси тантана қилинаётган шукуҳли кунларда бир гуруҳ юртдошларим қатори эл-юрт олдидаги камтарона хизматларим ғоят юқори баҳоланиб, "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирландим.

Бу рағбатдан кўнглим бағоят кўтарилиб, инсон манфаатлари устувор , келажаги порлоқ диёр фарзанди эканлигимдан жуда ҳам ғурурланиб кетдим. Бундан кейин ҳам зиммамга юклатилган масъулиятли вазифаларнинг тўла-тўкис ижроси учун астойдил ҳаракат қиламан. Тиббиёт соҳасида кечаётган ислоҳотлар натижадорлигига эришиш учун бор куч-ғайратимни аямайман.

Маълумки, кейинги йилларда соғлиқни сақлаш соҳаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва малакасини юксалтиришга устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Президентимизнинг бу улуғвор вазифалар белгилаб берилган ўнлаб Фармон ва Қарорлари қабул қилинган. Мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш ислоҳотлар самарадорлигини оширишнинг энг муҳим омилидир. Ижро интизомини мустаҳкамлашнинг таъсирчан механизмларини татбиқ этишда фаол иштирок этяпман.

Бинобарин, Фармон ва Қарорлар, қонун ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида "Ijro.gov.uz" номли ижро интизомини назорат қилиб борувчи ягона электрон платформа ишлаб чиқилди. Бу тизимнинг вилоят тиббиёти соҳасида изчил фаолият кўрсатишига эришишга баҳоли қудрат ҳиссамни қўшяпман.

Шерзоджон ҲОЛИҚОВ,

ВССБ девонхонаси мутахассиси.