Турмуш қуришдан аввал йигит қиз энг аввало тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Улар ўзлари яшайдиган худуддаги поликлиникалар, тиббий марказлардаги мутахассислардан маслаҳат олишлари керак. Сабаби, соғлом никоҳ ҳақида қайғуриш лозим. Бўлажак зурриёд яъни фарзанд саломатлиги ота-она соғлигига ҳам боғлиқ. Ирсий касалликларни келтириб чиқарувчи омиллар бу яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳдир. Бундай оилаларда кўпинча ақли норасо, жисмоний нуқсони бор чақалоқлар туғилиши исботланган.

Шуни ёдда тутиш керакки, спиртли ичимликларга ружу қўйиш, тамаки чекиш, гиёҳвандлик ҳам туғма нуқсонли, ақли заиф болалар туғилишига сабаб бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги "Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш Низоми тўғрисида"ги 365-сонли қарорига асосан никоҳланувчи шахс ФҲДЁ бўлимига ариза бергандан сўнг руҳий, гиёҳвандлик, сил, жинсий йўл билан юқадиган касалликлар ва ОИТСга чалинганини аниқлаш учун тиббий текширувлардан ўтишлари керак. Текширувлар икки ҳафта муддат ичида бепул амалга оширилади.

Ушбу маслаҳатларга амал қилинса юртимизда соғлом фарзандлар дунёга келиб, бахтли ота-оналар янада кўпаяди.

Нигора ҚУРБОНОВА,

Наманган шаҳридаги 3-оила поликлиникаси гинекологи.

Озода МАҚСУДОВА,

терапевт-врач.