Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан Наманган шаҳридаги "Саховат" кексалар ва ногиронлар учун интернат уйида хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбирда бугунги кунда мазкур муассасада яшаб келаётган 34 нафар якка-ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бор фуқаролар билан дилдан суҳбатлашиб, кўнгилларига оз бўлсада шодлик улашилди.

- Бу масканда меҳр ва ғамхўрлик оғушида кексалик гаштини сур­япмиз, - дейди Обидхон Фахриддинов. - Биз каби кўнгли ўксик қарияларга бу даражада юксак эътибор қаратиб, барча шароитларни яратиб берилгани учун. Президентимиздан умрбод миннатдормиз.

Хайрия тадбири давомида ҳар бир яшовчига депутатларнинг совғалари - момиқ сочиқ маҳсулотлари тўплами тақдим этилди.