Ўзбекистон Республикасининг "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги 641-сон Қонуни билан ногиронлиги бўлган шахс­ларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинади.

Ногиронлиги бўлган шахс - ижтимоий ёрдам ва ҳимояга, жамият ва давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаётида бошқалар билан бирга тенг тўлиқ ва самарали иштирок этиш учун шарт-шароитлар яратилишига муҳтож барқарор жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган шахслар ногиронлиги бўлган шахслар деб топилади;

тиббий-ижтимоий экспертиза - текширувдан ўтказилаётган шахснинг клиник-функционал, ижтимоий, касбий-меҳнат ва психологик маълумотларини комплекс баҳолаш асосида унинг соғлиғи йўқолганлиги даражасини ҳамда организмининг функ­циялари турғун бузилганлиги сабабли ҳаёт фаолияти чекланганлиги даражасини, ногиронлик гуруҳини, ногиронликнинг бошланиши сабаби ҳамда вақтини аниқлаш, шунингдек шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари ва зарур меҳнат шароитлари, ўзгаларнинг парваришига, санаторий-курортда даволанишнинг тегишли турларига ҳамда ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжларини аниқлайди.

Шахсни ногиронлик белгисига кўра камситиш, ногиронлик сабабли ҳар қандай ажратиб қўйиш, истисно этиш, четлатиш, чеклаш қонун билан қаътиян маън этилади.

Э. ТОШМАТОВ,

Наманган шаҳар адлия бўлими ҳузуридаги давлат органлари

ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази бошлиғи