Дунё мамлакатларидаги каби юртимизда, жумладан, вилоятимизда ҳам COVID-19 га қарши эмлаш жараёнлари жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб кенг кўламда амалга оширилмоқда. Мамлакат Президенти, Республика Ҳукумати томонидан кўрсатилаётган эътибор боис вилоятда 238 та эмлаш пункти, 54 та ҳаракатдаги бригада ташкил этилди Улар 3 турдаги вакцина, шприц, хавфсиз қути, тиббиёт пахтаси ва 70 фоизли этил спирти билан таъминланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамкорлигида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар боис жорий йилнинг 10 июнь ҳолатига Наманган вилояти бўйича 180 минг нафарга яқин аҳоли эмланди. Бу борадаги кўрсаткич 70,6 фоизни ташкил этди.
Улардан:
- 65 ёшдан юқори ёшдагилар 50454 нафар (47,6 фоиз),
- тиббиёт ходимлари 29353 нафар (91,6 фоиз),
- сурункали касалликлари бор аҳоли 40412 нафар (93,6 фоиз),
- МТТ тарбиячилари 14238 нафар (59,3 фоиз),
- мактаб ўқитувчилари 36853 нафар (79,3 фоиз) дан ортиб кетди.
Шунингдек, вакцинациянинг 1-дозаси билан 179589 нафар, 2-дозаси билан 103457 нафар ва 3-дозаси билан 5276 нафар аҳоли эмланди.
Республика СЭО ва ЖСХ тақсимотига асосан март-июнь ойлари оралиғида жами 58000 доза АstraZeneca, 343000 доза ZF-UZ-VAC2001, 5400 доза Sputnik-V вакциналари олиб келиниб, сақлаш, етказиш, эмлаш жараёнлари талаб-қоидаларига риоя этган ҳолда жойларга етказилди.
Эмлаш қамровини сифати, самарадолиги бўйича шаҳар ва туманлар кесимида Наманган шаҳри олдинда боряпти. Шу кунгача ҳудудда режага нисбатан тиббиёт ходимларини 94,9 фоиз, сурункали касалликлари бор аҳолининг 99,0 фоиз, мактаб ўқитувчиларининг 93,4 фоизи тўлиқ эмланди. Бу борада Давлатобод, Тўрақўрғон, Мингбулоқ, Янгиқўрғон ва Наманган, Уйчи туманларида амалга оширилаётган ишлар эътиборга сазовордир. Аммо Чортоқ, Учқўрғон, Косонсой туманлари ҳамон эмлаш қамровини пастлиги жиҳатидан ортда бораётганлигини қандай тушиниш мумкин?
31 майдан эса Республика СЭО ва ЖСХнинг кўрсатма хатига асосан чет элга ўқишга борадиган талабалар, оммавий-ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, ёзувчилар, телерадиокомпанияда хизмат қилаётган ходимларни эмлаш ишлари бошлаб юборилди.
Шерзодбек ЛАТИБЖОНОВ,
вилоят СЭО ва ЖСБ иммунопрофилактика бўлими мудири.