Поп тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбир ҳам кўпчиликда чуқур таассурот қолдирди. Йиғилишни бирлашма бошлиғининг оналик ва болалик муҳофазаси бўйича ўринбосари Р. Рўзиматов олиб борди. Бирлашма Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси ўринбосари З. Шарипов йиғилганларга Юртбошимизнинг 9 май - Хотира ва қадрлаш куни пойтахтимиздаги Хотира майдонида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбати мазмун-моҳияти ҳақида гапириб берди. Поп тиббиёт коллежи тарих фани ўқитувчиси Ж. Эргашев "Юксак маънавият - енгилмас куч" асари ҳақида маъруза қилди. "Шифокор ва ҳаёт" газетаси мухбири Р. Мамадалиев, педиатр Г. Умарова, юқумли касалликлар шифохонаси бўлим мудири Б. Бобоев, тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ғ. Олимовлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Вилоят кардиология марказида кечган анжуман аввалгиларидан фарқли равишда ўтди. Йиғилишни марказ Маънавият ва маърифат Кенгаши аъзоси М. Абидов очди. Наманган тиббиёт коллежи ижтимоий фанлар кафедраси мудири Х. Файзуллаев "Юксак маънавият - енгилмас куч" асари, тинчлик ва аҳиллик - ватанимиз тараққиёти, юртимиз фаровонлиги асоси эканлиги хусусида маъруза қилди. Мазкур кафедра ўқитувчилари Н. Тўхтабоева миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар тўғрисида, Ф. Раҳматова эса "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури, "оммавий маданият"нинг ёшлар маънавиятига зарарли таъсири ҳақида гапирдилар.
"Чортоқ" болалар сиҳатгоҳида бўлган "Маънавият соати"да Президентимизнинг 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентдаги Хотира майдонида мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбати ҳамда 12 май куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш вақтида билдирган фикрлари ўрганилди. Бу ҳақда сиҳатгоҳ бош врачининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Т. Сотболдиев ва Чортоқ тиббиёт коллежи ижтимоий фан ўқитувчиси Д. Пўлатовлар сўзга чиқишди.
Вилоят онкология диспансеридаги тадбирни бош врач М. Эргашева кириш сўзи билан очди. У муассасада маънавий-маърифий ишларни янги поғонага кўтариш муҳимлиги ҳақида тўхталди. Наманган 2-тиббиёт коллежи ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Ж. Ҳасанов ўз маърузасида мустақиллик йилларида мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик мустаҳкам қарор топганлиги, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, меҳр-оқибат туйғулари одамлар қалбидан чуқур жой олганлиги, аждодлар хотирасини ёдга олиб , эзгу ишларини давом эттириш, бугун сафларимизда юрган, эл-юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланганлигига эътиборни қаратди. "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастурида кўзда тутилган улуғвор вазифалар ҳақида сўзлади.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилоят филиалининг кўп сонли жамоаси учун ҳам Наманган 2-тиббиёт коллежи ўқитувчилари ва вилоятимизнинг таниқли олимлари билан ҳамкорликда уюштирилган "Маънавият соати" ғоят қизиқарли кечди. Унда Президент И. Каримовнинг 9 май - Хотира ва қадрлаш куни ОАВ вакиллари билан суҳбати мазмун-моҳияти ўрганилди. Тадбирни РШТЁИМ вилоят филиали илмий ишлар бўйича сектор мудири У. Абдуллаев олиб борди. Вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши жамаоатчилик тарғибот гуруҳи раҳбари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси, тарих фанлари номзоди Б. Исоқов хотирлаш ва қадрлаш ҳақида маъруза қилди.
Бундай анжуман ва тадбирлар Косонсой тумани тиббиёт бирлашмаси, вилоят саломатликни қайта тиклаш шифохонаси, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, "Она ва бола скрининги" маркази, "Бешкапа" вилоят болалар ревматология сиҳатгоҳи, вилоят тиббий диагностика маркази, вилоят қон қуйиш маркази, вилоят болалар силга қарши курашиш санаторияси, вилоят эндокринология маркази ва бошқа тиббиёт муассасаларида ҳам қатнашчиларнинг ғоят фаоллигида ўтди.
ВССБ Маънавият ва маърифат Кенгаши.