Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг касаба уюшмалари Соғлиқни сақлаш тармоғи билан ҳамкорлигида 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни байрами арафасида "Хотира муқаддас - инсон қадри азиз" деб номланган ҳайрия акцияси тадбирлари юксак уюшқоқликда ташкилланди.
- Бир гуруҳ фахрий тиббиёт ходимлари ҳолидан хабар олинди, вафот этган шифокорлар ёд этилиб, уларнинг хонадонларига йўқловлар ташкил қилинди. Марҳумларнинг яхши амаллари, эл-юрт саломатлигини сақлаш йўлида кўрсатган жонбозликлари хотирланди. Уларнинг оила-аъзоларига сабр тилаган ҳолда байрам совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди, - деди тармоқ касаба уюшмаси вилоят Кенгаши раиси Аббосхон Мамадалиев.
Тизимдаги касаба уюшмаси ҳамда иш берувчиларнинг олийҳиммат вакиллари ушбу акцияда ғоят фаол иштирок этишди.
Хотирлаш байрами ва қутлуғ рамазон кунларида йўқланган марҳумларнинг хонадонлари аҳли, соҳада ҳалоллиги ва фаоллиги билан эъзоз топган, меҳнат фахрийларининг кўнгилларига бениҳоя мунавварлик бахш этилди.
Манзура ЭРГАШЕВА.