2017 йил вилоят "Пахталикўл" санаторийсига даволангани келдим. Баҳаво, сокин, арчазорлар. Бу ердаги яхши шароитларни кўриб, ўзимда йўқ севиндим. Яна шифо масканида оқ халатлилар ҳам кўп эди. Кейин билсам, тиббиёт коллежи ҳам бор экан. Коллеж ўқитувчиси Муҳаммаджон Бойдедаевнинг самимий сўзларидан, хасталик оқибатида руҳимни эгаллаган тушкунлик йўқолди.

- Инсон яхши яшашга, яхшилик қилишга ва ортидан яхши ном қолдиришга ҳаракат қилиш керак, - дедилар.

Мен нима демоқчиман. Зеро ўзи ҳам сўзидай яхши инсон туфайли мен ҳам тиббиёт ҳамшираси деган юксак касб эгасига айландим.

Ўқиш жараёнида устознинг қимматли ўгитларидан баҳраманд бўлдик. М. Бойдедаев биз шогирдларини ҳамиша аҳил-иноқ, меҳр-оқибатли бўлишга ундардилар.

Мени ҳамиша "Мингбулоқлик аълочи қизим" деб мақтаб гапирар эдилар.

Устозимнинг охиратлари обод бўлсин. Улар каби бағрикенг ва камтар инсонлар кўпаяверсин.

Устоз отангдек улуғ,

Мартабанг қилар қуллуқ.

Деган сўз бежиз эмас

Бу Наргизни гапимас.

Наргиза ҲЎЖАМБЕРДИЕВА

Мингбулоқ тумани, Гуртепа ҚФЙ.