Соғлиқни сақлаш соҳасида яна бир кўрик-танлов якунланди. Даволаш-профилактика муассасаларида ишловчи ходимларга қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлар яратиб бериш, ҳар бир касб эгаларини мунтазам равишда касбий йўриқномадан ўтказиб бориш, Меҳнат муҳофазаси бўйича билим ва кўникмаларини синовдан ўтказиб, малакаларини ошириш, Меҳнат муҳофазаси ҳамда хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир маротаба бўлиб ўтадиган Меҳнат муҳофазаси кўрик-танловида вилоятимиздаги кўплаб тиббиёт муассасалари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари иштирок этдилар.

Кўрик-танлов Низом талаблари асосида фаол қатнашаётган, амалга ошириб келаётган ишлари намуна сифатида эътироф этилган бир қатор тиббиёт муассасалари фахрли ўринлар соҳиби бўлди. Жумладан:

"Энг яхши ташкилот" номинацияси бўйича фахрли 1-ўринни Наманган туман тиббиёт бирлашмаси;

"Энг яхши касаба уюшма қўмитаси" номинацияси бўйича фахрли 1-ўринни Норин туман тиббиёт бирлашмаси;

"Энг яхши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича иш берувчининг вакили" номинациясида фахрли 1-ўринни Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси;

"Энг фаол иштирок этган Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис" номинациясида фахрли 1-ўринни Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси;

"Энг фаол иштирок этган Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис" номинацияси бўйича фахрли 2-ўринни Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари қўлга киритдилар.

Қувонарлиси шуки, вилоят бўйича ўтказилган танловда Соғлиқни сақлаш соҳасидан бешта туман тиббиёт бирлашмаси фахрли ўринларни қўлга киритиб, кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Аббосхон МАМАДАЛИЕВ.