Ўтган йили юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашганлиги боис аҳолининг касалликка оид саволларига ўз вақтида жавоб бериш, тиббий йўл-йўриқ кўрсатиш тизими йўлга қўйилган эди.
Сўнгги вақтларда касалликка чалинганлар сонининг бир оз ортиши кузатилаётганлиги сабабли аҳолига, уй шароитида даволанаётган беморларга ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ва ахборот бериш мақсадида туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи 1105 қисқа рақамли "Call-center" фаолияти қайтадан йўлга қўйилди. Марказ Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси биносида жойлашган, "Call-center"га ҳозирча эрталаб соат 8.00дан кечқурун соат 20.00га қадар қўнғироқ қилиб, ўзингизни қизиқтирган саволлар бўйича тўлақонли жавоб олишингиз мумкин.